Бугун 9 август, 2025 йил, шанба

O'ZB

Зеленский: Украина музокаралар столига тезроқ ўтиришга тайёр

Зеленский: Украина музокаралар столига тезроқ ўтиришга тайёр

Украина президенти Владимир Зеленский Оқ уйда АҚШ раҳбари Доналд Трамп билан учрашув "кутилганидек бўлмагани"ни маълум қилди.

"Бундай бўлгани ачинарли. Ҳамма нарсани тўғрилаш вақти келди. Биз келажакда ҳамкорлик ва мулоқотимиз самарали бўлишини истаймиз," - дея у Х (Тwиттер)да ёзди.

Давлат раҳбари Украинанинг исталган пайтда фойдали қазилмалар ва хавфсизлик тўғрисидаги битимни имзолашга тайёрлигини яна бир бор таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, Украина ушбу келишувни хавфсизликни мустаҳкамлаш ва ишончли хавфсизлик кафолатларига қадам сифатида кўрмоқда.

Президент Зеленский Украина тинчликка интилаётганини ва бу йўналишда "президент Трампнинг кучли раҳбарлиги остида" ишлашга тайёрлигини билдирди.

Хабар сўнгида Украина президенти Трамп Украинага FGM-148 Javelin танкка қарши ракета тизимларини етказиб берган "бурилиш нуқтаси" ҳақида эслатиб ўтди.

Киритилди: 21:40 04.03.2025. Ўқилди: 2685 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!