Бугун 3 февраль, 2025 йил, душанба

O'ZB

Зеленский Украина иштирокисиз АҚШ-Россия музокараларини хавфли деб атади

Зеленский Украина иштирокисиз АҚШ-Россия музокараларини хавфли деб атади

АҚШ ва Россия ўртасида Украина томони иштирокисиз тинчлик музокаралари ўта хавфли бўлиши мумкин. Бу ҳақда Украина президенти Владимир Зеленский Associated Press агентлигига берган интервюсида маълум қилди .

"Уларнинг ўз муносабатлари бўлиши мумкин, аммо бизсиз Украина ҳақида гапириш ҳамма учун хавфли", - деди давлат раҳбари.

Зеленскийнинг таъкидлашича, унинг идораси аллақачон АҚШ президенти Доналд Трамп маъмурияти билан алоқада , бироқ барча муҳокамалар “умумий даражада” ўтмоқда. Унинг сўзларига кўра, шахсий учрашувларда батафсилроқ келишувларга эришиш мумкин.

Киритилди: 15:43 02.02.2025. Ўқилди: 2063 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!