Украина президенти Володимир Зеленский Россиянинг Суджа шаҳридаги мактаб-интернатга ҳаво ҳужуми уюштирилгандан сўнг, Москвани "ҳатто ўз фуқароларига қарши ҳам" бомбалардан фойдаланишда айблади. Бироқ Россия ҳужум учун Украинани айбдор деб билди.
Украина шанба куни Россияни ҳозирда Украина томонидан назорат қилинаётган Россиянинг Суджа шаҳрида тинч аҳолига бошпана берган мактаб-интернатни бомбардимон қилишда айблади. Айни пайтда, Россия расмий вакиллари ҳаво ҳужуми ортида Киев турганини таъкидлаб, буни "жиноят" деб атади.
"Россия ҳарбий авиацияси Курск вилоятидаги Суджа шаҳридаги мактаб-интернатга бошқариладиган ҳаво бомбаси билан зарба берди," дея хабар қилди Украина армияси бош штаби ўзининг Телеграм каналида. "Ҳужум қасддан амалга оширилди."
Украина расмий вакиллари камида тўрт киши ҳалок бўлганини маълум қилди.
Киев ўтган йили август ойида ўз кучларини Россия чегараси орқали Курск вилоятига киритиб, ўнлаб қишлоқ ва кичик шаҳарларни, шу жумладан Суджа минтақавий марказини эгаллаб олди. Жанглар бошланишидан олдин бу шаҳарда 6000 га яқин аҳоли истиқомат қилган.
"Ҳужум содир бўлган пайтда, бинода ўнлаб маҳаллий аҳоли эвакуацияга тайёргарлик кўраётган эди. Омон қолганларни қутқариш учун барча имкониятлар ишга солинмоқда".