Бугун 3 февраль, 2025 йил, душанба

O'ZB

Марсда Илон Маскнинг "дача"си топилгани айтилмоқда (ФОТО)

Марсда Илон Маскнинг "дача"си топилгани айтилмоқда (ФОТО)

SpaceX ва Тесла компаниялари эгаси, тадбиркор Илон Маск Х ижтимоий тармоғини Марсга астронавтларни юборишга чақирди. Мақсад Марсда суратга олинган сирли «квадрат» нима эканлигини ўрганиш.

Марсда Илон Маскнинг "дача"си топилгани айтилмоқда (ФОТО)

Аввалроқ Қизил сайёрада узунлиги 2 км га яқин бўлган ғалати квадрат бино аниқлангани хабар қилинганди.

Олимлар топилманинг симметрик шакллари, тўғри чизиқлар ва аниқ бурчаклар табиий жараёнларга хос эмаслигини таъкидладилар. Улар объект йўқолган ақлли сивилизацияга тегишли бўлиши мумкинлигини тахмин қилишди.

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари Маскнинг Марсга экспедиция жўнатиш истагини, бу билан боғлиқ кўп сонли мемларни эслаб, тадбиркор ниҳоят сайёрага «муваффақиятга эришган» ва унда «дача» қураётганини тахмин қилишган.

Маск ҳам кашфиётга жавоб қайтарди. У сирли «квадрат»га аниқлик киритиш учун космонавтларни юборишга чақирди.

Киритилди: 23:05 02.02.2025. Ўқилди: 1534 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!