Бугун 3 февраль, 2025 йил, душанба

O'ZB

Россиянинг пухта ишланган махфий режаси ошкор бўлди

Россиянинг пухта ишланган махфий режаси ошкор бўлди

Тhe Wall Street Journal'га кўра, Россия Туркияда АЭС қурилишини молиялаштириш ниқоби остида Америка санкцияларини четлаб ўтиш учун “доллар захираси” яратмоқчи бўлган.

Схема қуйидагича ишлаши режалаштирилган: Россия ва Туркия ўша пайтда ҳали санкциялар рўйхатига киритилмаган “Газпромбанк” орқали Аккую АЭСи қурилиши учун қарийб тўққиз миллиард доллар кредит ажратишга келишиб олган.

Пул Туркиядаги энг йирик давлат банки Ziraatbank'нинг ҳисоб рақамига тушиши ва шу банкда ҳисоб рақамига эга бўлган Россия компанияларига юборилиши керак эди. Россия банки ушбу кредитни яширин равишда молиялаштириши керак эди.

Россия Американинг JPMorgan ва Citigroup банклари орқали беш миллиард доллардан кўпроқ пул ўтказишга муваффақ бўлган. Шундан сўнг АҚШ Адлия вазирлиги JPMorgan билан боғланиб, кейинги икки миллиард долларлик траншни блоклаш кераклигини билдирган. Бу маблағлар музлатиб қўйилган, аммо мусодара қилинмаган.

Киритилди: Бугун 02:56. Ўқилди: 2227 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!