АҚШнинг янги президенти Европа элитасини «жиловлайди» ва у ерда тезда тартибни тиклайди. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин айтиб ўтди.
«Трамп ўзининг характери ва қатъияти билан тезда тартибни тиклайди», — деди Россия раҳбари.
Унинг қўшимча қилишича, европалик сиёсатчилар энди адашган, чунки уларга Жо Байден кўпроқ ёққан ва улар Трампга қарши фаол курашган ва АҚШнинг сиёсий ҳаётига аралашган.
Уларга Трампнинг нима яхши ва нима ёмонлиги ҳақида турлича фикр юритиши ҳам ёқмайди. АҚШ раҳбари гендер сиёсатига, шунингдек, баъзи бошқа масалаларга бошқача қарайди, деди Россия президенти.