Украина жорий йил давомида Patriot ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари учун ҳар ойда ўртача атиги 12 та ракета олмоқда. Бироқ мамлакатнинг эҳтиёжи бундан анча юқори.
Бу ҳақда Украина президенти Владимир Зеленский журналистларга маълум қилди.
«PURL дастури турли хил воситаларни ўз ичига олади: F-16 самолётлари учун 20 миллиметрли ўқ-дорилар, HIMARS, шунингдек, Patriot ва AIM ракеталари. Биз АҚШдан кўплаб қурол-яроғ сотиб оляпмиз. Европа тўловларни амалга оширди, барча буюртмалар етказиб берилди ва ҳаммаси яхши эди. Аммо айрим ҳолатларда, айниқса Patriot тизимлари билан боғлиқ масалада, бу катта муаммо бўлмоқда. 2026 йилда биз ҳар ойда ўртача 12 та ракета оламиз», — деди у.
Зеленскийнинг сўзларига кўра, Украинага ракета етказиб бериш масаласида олға силжиш бор, аммо жараён жуда секин кечмоқда. АҚШнинг Уруш вазирлиги даражасида Украина учун ҳаётий муҳим бўлган айрим турдаги таъминотни етказиб бериш кечиктирилмоқда.
Аввалроқ Зеленский сўнгги уч ой давомида Украина АҚШдан Patriot тизимлари учун атиги 24 та ракета-тутқич олганини маълум қилган эди. Унинг таъкидлашича, мамлакатнинг эҳтиёжи бу миқдордан сезиларли даражада юқори.