Бугун 29 апрель, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Зеленский Трампни Украинага таклиф қилди: "Келинг, илтимос ўз кўзларингиз билан кўринг"

Зеленский Трампни Украинага таклиф қилди: "Келинг, илтимос ўз кўзларингиз билан кўринг"

Украина президенти Владимир Зеленский АҚШ президенти Дональд Трампни Украинага ташриф буюришга ва Россия зарбалари натижасида юзага келган вайронагарчиликни ўз кўзлари билан кўришга чақирди. Бу ҳақда бир ҳафта олдин ҳалокатли ракета ҳужумига учраган Зеленскийнинг она шаҳри Кривой Рогда суратга олинган CBS телеканалининг "60 дақиқа" кўрсатувига берган интервьюсида айтилган.

"Илтимос, бирон бир қарор қабул қилишдан, музокаралар олиб боришдан олдин келиб, одамлар, тинч аҳоли, аскарлар, касалхоналар, черковлар, болаларни кўринг", — деди Украина президенти.

Зеленский глобал хавфсизлик ҳам таҳдид остида эканини таъкидлади. "Агар биз чекинмасак, Путин олдинга боради. Бу тахмин эмас - ҳақиқий таҳдид. Унинг мақсади - Россия империясини қайта тиклаш ва ҳозир НАТО ҳимояси остидаги ҳудудларни қайтариб олиш. Бу жаҳон урушига айланиши мумкин", - деди у.

Киритилди: 12:11 14.04.2025. Ўқилди: 807 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!