Бугун 14 ноябрь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Зеленский: Starshield тезлигининг чекланиши бўйича ҳозиргача аниқ изоҳ берилмаган

Зеленский: Starshield тезлигининг чекланиши бўйича ҳозиргача аниқ изоҳ берилмаган

Украина президенти Владимир Зеленскийнинг маълум қилишича, Starlink’нинг ҳарбий аналоги бўлган Starshield тизими тезлиги Украина фронт чизиғи бўйлаб ҳамда босиб олинган ҳудудларда соатига 161 километр даражасида чекланган.

«Ҳозиргача бу бўйича аниқ тушунтириш берилмади», — деди Зеленский селектор йиғилиши якунлари бўйича.

Унинг қўшимча қилишича, Украина Ташқи ишлар вазирлиги ва Мудофаа вазирлигига АҚШ Давлат департаменти, Пентагон ҳамда SpaceX компанияси билан алоқаларни фаоллаштириш, вазиятга ойдинлик киритиш ва муаммони бартараф этиш бўйича топшириқ берилган.

Тезлик чекловлари туфайли Украина Қуролли кучлари, жумладан, Россиянинг реактив дронларини тутиб қолиш имкониятидан маҳрум бўлмоқда.

Зеленский Starshield тизимида тезлик бўйича чекловлар яна жорий этилгани ҳақида бир кун аввал хабар берган эди.

Бундан олдин, октябрь ойи ўртасида ҳам АҚШ ҳукуматининг Украинанинг Россия нефтьни қайта ишлаш заводларига берган зарбаларига нисбатан норозилиги фонида мамлакатда мазкур хизмат фаолияти секинлаштирилган эди.

На Вашингтон, на SpaceX раҳбари Илон Маск тезлик чекловлари учун масъулиятни ўз зиммасига олган. Тахминан икки ҳафта ўтгач, Starshield тизимининг тезлиги қайта тикланган эди.

Киритилди: 22:16 13.11.2026. Ўқилди: 334 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар