Украина президенти Зеленский 4 август куни Харков вилояти шимолида жойлашган Волчанск шаҳридаги батальонга қилган ташрифидан сўнг мамлакатдаги урушда Россия сафида қатнашаётган Ўзбекистон фуқароларининг борлиги ҳақида хабар берди.
“Дронлар билан таъминлаш ва улардан фойдаланиш, аскар ёллаш ҳамда бригадаларни бевосита молиялаштириш масалалари алоҳида муҳокама қилинди. Ушбу йўналишдаги жангчилар Хитой, Тожикистон, Ўзбекистон, Покистон ва Африка мамлакатларидан келган ёлланма аскарларнинг урушда иштирок этаётганини қайд этмоқда. Биз бунга муносабат билдирамиз”, — деди Зеленский.