Бугун 3 сентябрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Расман! Бугундан AI-80 бензинини сотиш тўхтатилди

Расман! Бугундан AI-80 бензинини сотиш тўхтатилди

Аввал хабар берилганидек, давлатимиз раҳбарининг ““Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” йилида амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги Фармони ижросига мувофиқ, “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан босқичма-босқич юқори октанли (AI-92) автобензин ишлаб чиқаришга ўтиш ва сентябрь ойидан бошлаб биржа савдоларига фақат юқори октанли автобензин жойлаштирилиши режалаштирилган эди. Шу боис, “Ўзбекнефтгаз” АЖ 2025 йил 2 сентябрдан бошлаб, AI-80 бензинини биржа савдолари орқали сотишни тўхтатди.

Ўз навбатида AI-92 русумидаги автобензиннинг биржа савдоларига чиқариш ҳажмлари оширилди. Шу вақтга қадар 1000 тонна AI-92 бензини савдоларга қўйилган бўлса, бугунги кунда бу рақам 1720 тоннани ташкил этмоқда. Ички бозор талабидан келиб чиқиб, бу ҳажмларни ошириш имконияти мавжуд.

Жорий август ойида тадбиркор истеъмолчилар томонидан харид қилинган AI-80 русумидаги автобензин ҳажмлари мажбурият ва мавжуд қолдиқлар доирасида сентябрь ойида ҳам ўз эгаларига етказиб берилиши маълум қилинади.

Киритилди: 15:57 02.09.2025. Ўқилди: 750 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!