Бугун 20 октябрь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Саида Мирзиёева Андреа Бочелли концертида иштирок этди

Саида Мирзиёева Андреа Бочелли концертида иштирок этди

Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Самарқанднинг жадал ривожланиб бораётган маданий ҳаётига юқори баҳо берди. Унинг сўзларига кўра, бой тарихий меросга эга ушбу қадимий шаҳар бугун турли халқларнинг маданияти ва анъаналарини бирлаштирган марказ сифатида халқаро майдонда тобора кўпроқ танилмоқда.

“Бу билан мамлакатимиз ва бутун минтақа учун янги истиқболли имкониятларга йўл очилаётгани шубҳасиз”, — деди Мирзиёева.

У, шунингдек, таниқли итальян тенори Андреа Бочеллининг 1 сентябрь куни Регистон майдонида бўлиб ўтган концертида иштирок этиб, санъаткорнинг бетакрор ижросини юқори баҳолади. “Бочеллининг овози Ўзбекистон Миллий симфоник оркестри жўрлигида майдон узра жаранглади”, — деди у.

Мирзиёева тадбирнинг UNESCO шафелигида ўтказилганини алоҳида қайд этиб, бу Самарқанднинг нафақат минтақавий, балки жаҳон миқёсидаги маданий марказ сифатидаги ўрнини мустаҳкамлаб бораётганини таъкидлади.

Киритилди: 22:10 02.09.2025. Ўқилди: 1971 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!