Бугун 3 сентябрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

“Олимпиада чемпиони Асадхўжа Мўйдинхўжаев муштлашгани” юзасидан ИИБ расмий баёнот берди

“Олимпиада чемпиони Асадхўжа Мўйдинхўжаев муштлашгани” юзасидан ИИБ расмий баёнот берди

Ижтимоий тармоқларда Олимпиада чемпиони Навоий шаҳрида бир фуқаронинг юзига уриб, тан жароҳати етказгани акс этган видеохабар бўйича Навоий вилояти ИИБ расмий маълумот берди.

Маълум қилинишича, воқеа жорий йилнинг 22 август куни соат 02:00 ларда Навоий шаҳар Зиёкор маҳалласида содир бўлган. Кармана туманида яшовчи, 1994 йилда туғилган С.А. овқатланишдан кейин қолган тўловни олиб келиш учун ташқарига чиққан вақтда, ресторанда ишловчи 2004 йилда туғилган М.У. ундан қарздорликни тўлашини сўраган. Спиртли ичимлик таъсирида бўлган С.А. М.У. билан тортишиб, унинг юзига урган.

Суриштирувлар давомида С.А. Олимпиада чемпиони эмаслиги аниқланди. У воқеа жойига 1995 йилда туғилган диск улоқтириш бўйича икки карра Паралимпиада чемпиони Э.С. билан бирга боргани маълум бўлди. Воқеа пайтида Э.С. автомашина салонида бўлган, кейинчалик вазиятга аралашиб, С.А.ни тинчлантиришга ҳаракат қилган ҳамда жабрланувчига ёрдам кўрсатган.

Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 22:26 02.09.2025. Ўқилди: 1688 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!