Трампнинг сўзларига кўра, Ҳиндистон децлерацияси энди аҳамиятсиз, чунки "ўн йиллаб АҚШ экспортчиларига катта зиён етказилган". У Ҳиндистонни Россиядан нефть ва ҳарбий техника сотиб олишда айблади ҳамда икки томонлама савдо алоқаларини "фожиали бир ёқлама" деб атади.
Трамп аввалроқ, 2025 йил 27 августда, Ҳиндистон товарларига 50%лик божлар жорий этган эди. Бу божлар кийим, пойабзал, мебел ва қимматбаҳо тошларни қамраб олган. Шундан сўнг АҚШ Европа мамлакатларини ҳам Ҳиндистонга нисбатан шундай санкциялар жорий этишга чақирган.