Бугун 16 декабрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Яна бир давлат Башар Асадни ҳибсга олишга ордер берди

Яна бир давлат Башар Асадни ҳибсга олишга ордер берди

Франция Суриянинг собиқ президенти Башар Асад ва яна олти нафар юқори мартабали собиқ амалдорни ҳибсга олишга ордер берди, деб ёзди France24.

Бунга 2012 йилда Хумс шаҳри бомбардимон қилингани ва икки журналист ҳалок бўлгани сабаб қилиб кўрсатилган. Нашрнинг ёзишича, Британиянинг The Sunday Times газетасида ишлаган 56 ёшли америкалик Мари Колвин ва 28 ёшли француз фотографи Реми Ошлик ҳалок бўлган.

Франция расмийлари ушбу ҳодисани инсониятга қарши эҳтимолий жиноят ва ҳарбий жиноят сифатида тергов қилмоқда.

Башар Асаддан ташқари, буйруқлар унинг укаси, Сурия 4-зирҳли дивизияси собиқ раҳбари Моҳир Асад, разведка бошлиғи Али Мамлук ва армия штабининг собиқ бошлиғи Али Аюбга ҳам тегишли.

Суриянинг аввалги расмийлари Хумсдаги турар жой биноларини бомбардимон қилишга алоқадорлигини рад этган.

Киритилди: 22:56 02.09.2025. Ўқилди: 1816 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!