Бугун 3 сентябрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Транспорт вазирининг биринчи ўринбосари ҳибсга олинди

Транспорт вазирининг биринчи ўринбосари ҳибсга олинди

Қирғизистонда Қирғиз Республикаси транспорт ва коммуникациялар вазирининг биринчи ўринбосари ва пудратчи компаниянинг ижрочи директори Норин йўлларини капитал таъмирлаш вақтида қоидабузарликларга йўл қўйганликда гумон қилинмоқда.

Қирғиз Республикаси Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йил 31 август куни ўтказилган тергов-суриштирув ишлари давомида Норин ИИБ ходимлари томонидан Норин шаҳридаги Шералиев ва Ленин кўчаларини капитал таъмирлаш жараёнида Қирғиз Республикаси транспорт ва коммуникациялар вазирининг биринчи ўринбосари С.Т. ва “Бета-Груп” компанияси ижрочи директори М.А. қўлга олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ва Норин вилояти ички ишлар бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 337-моддаси (хизмат ваколатларини суиистеъмол қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчилар вақтинчалик сақлаш изоляторига жойлаштирилди. Ҳозирда тергов давом этмоқда.

Киритилди: 22:43 02.09.2025. Ўқилди: 1488 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!