Россия Европага ҳужум қилиш ниятида эмас. Бу мавзу атрофидаги мунозаралар эса ё провокация, ёки қобилиятсизликнинг ифодасидир.
Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин маълум қилди, дея хабар беради “Report”.
“Россиянинг Европага нисбатан тажовузкор режаларига келсак, яна бир бор таъкидламоқчиманки, бу мутлақо бемаънилик, ҳеч қандай асосга эга эмас”, — дея таъкидлади Путин.