Nayara — назорат пакети "Роснефть"га тегишли бўлган ҳинд компанияси — авввал ҳар ой 3 миллион баррелча ироқ ва сауд нефтини олиб турган. Аммо августда фақат Россиядан нефть олди, чунки бошқа давлатлар етказиб беришни тўхтатди.
Компания Вадинаҳдаги завод ишини 70–80% гача камайтирди. Сотув муаммолари ва транспорт билан боғлиқ қийинчиликлар сабаб, "қора флот" — яширин танкерлардан фойдаланмоқда.
АҚШ эса Ҳиндистонни Россиядан нефть олгани учун танқид қилмоқда. Президент Трамп августда Ҳиндистон маҳсулотларига 25% бож жорий қилди. Ушбу божлар кийим-кечак, тошлар, мебель ва пойабзалларга тааллуқли.