Бугун 15 март, 2025 йил, шанба

O'ZB

Зеленский: Россия жараённи мураккаблаштирмоқда

Зеленский: Россия жараённи мураккаблаштирмоқда

Украина президенти Владимир Зеленский Владимир Путиннинг фронтда сукут сақлаш ғояси ҳақидаги сўзларини “башоратли ва ўта манипуляцияли” деб атади.

Унинг фикрича, Россия президенти аслида бу таклифни рад этишга тайёрланмоқда.

Бу ҳақда Зеленский Телеграм ижтимоий тармоғида ёзган.

У Украина АҚШнинг ҳарбий ҳаракатларни 30 кунга тўхтатиш режасини қабул қилганини эслатди. Ушбу режага кўра, томонлар узоқ муддатли хавфсизлик ва ҳақиқий, ишончли тинчлик ҳақидаги барча саволларга жавоб тайёрлашлари ва урушни тугатиш режасини столга қўйишлари керак.

“Украина имкон қадар тезроқ, имкон қадар конструктив ишлашга тайёр. Биз бу ҳақда Америка вакиллари билан гаплашдик, европалик ҳамкорларимиз ва дунёдаги барча ҳамкорларимиз бу ҳақда билишади”, деди у.

Зеленскийнинг фикрича, Россия бу жараённи мураккаблаштирмоқда.

“Биз америкалик ҳамкорларимиз, европалик ҳамкорларимиз билан, дунёда тинчликни истайдиган барча билан, Россияни урушни тугатишга мажбур қилишда ишлашда давом этамиз”, - дея хулоса қилди у.

Киритилди: 13:47 14.03.2025. Ўқилди: 475 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!