Бугун 14 август, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Зеленский: Қрим - бу Украина

 Зеленский: Қрим - бу Украина

" Бу бизнинг ҳудудимиз, Украина халқи ҳудуди. Бу ерда гаплашадиган ҳеч нарса йўқ - бу бизнинг Конституциямиздан ташқари ", деди Зеленский Лондонда АҚШ ва Европа Иттифоқи вакиллари билан музокаралар бошланишидан олдин ўтказилган брифингда.

Унинг таъкидлашича, Қрим ва бошқа босиб олинган ҳудудлар ҳақидаги ҳар қандай гап фақат урушни узайтиради.

Аввалроқ The Washington Post газетаси 23 апрел куни Лондонда бўлиб ўтадиган музокаралар чоғида Украина делегациясига АҚШнинг Қрим устидан Россия назоратини тан олиш ва фронт чизиғини музлатиш таклифи тақдим этилиши мумкинлиги ҳақида хабар берган эди. Bloomberg ва The Wall Street Journal ҳам худди шундай ташаббуслар ҳақида ёзган.

Зеленский, шунингдек, Запорижжя АЭС устидан назорат АҚШга ўтиши мумкинлиги ҳақидаги хабарларга ҳам изоҳ берди. Унга кўра, стансия Украина назорати остида қолиши керак.

" Агар биз АҚШ билан биргаликда атом электр стансияларини қайта тикласак, электр энергиясидан пул ишлаш оддий воқеа. Аммо АҚШ стансияни Украинасиз бошқара олмайди ", деди у.

Дастлабки маълумотларга кўра, Лондондаги музокараларда Украина, Буюк Британия, Германия, Франсия ва АҚШ вакиллари иштирок этади.

Украина томонидан йиғилишда президент девони раҳбари Андрей Ермак, мудофаа вазири Рустем Умеров, ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Андрей Сибиха ва президент девони раҳбари ўринбосари Павло Палиса иштирок этади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ президенти Доналд Трамп Россия ва Украина ўртасидаги келишув тезроқ якунланишига умид билдирган эди.

Киритилди: 14:59 23.04.2025. Ўқилди: 1472 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!