Бугун 9 июль, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Исроил Женинни босиб олди

A A A
Исроил Женинни босиб олди

Исроил армияси тонгда Иордан дарёсининг Ғарбий соҳилидаги Женин шаҳрини босиб олди, деб хабар бермоқда хорижий ОАВ.

Қайд этилишича, исроилликлар ҳарбий техника ва булдозерлар ҳамроҳлигида шаҳарнинг шарқий қисмини Ҳалима Ал-Саадия ва Баядер маҳаллалари йўналишида эгаллаб олган.

Фаластин ахборот агентлиги Исроил армияси Жениннинг давлат касалхонасини қуршаб олганини айтди. Ҳарбийлар унга олиб борувчи йўлларни тўсиб қўйган ва бинони бузишга тайёргарлик кўрмоқда. WAFA, шунингдек, 7 октябрга ўтар кечаси Исроил ҳарбийлари Тулкарм шаҳрига киргани ҳақида ҳам маълум қилди.

Киритилди: 18:48 07.10.2024. Ўқилди: 13696 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!