Украина президенти Владимир Зеленский армия қўмондонлиги олдида чиқиш қилди.
У 3 ноябр куни ўз идорасида бир гуруҳ журналистлар билан учрашувда ҳарбий қўмондонларни ҳақиқатни гапиришдан қўрқмасликка чақирган.
"Командирлар фронтда позицияларни йўқотганлиги ҳақида хабар беришдан қўрқмасликлари керак. Уларнинг асосий вазифаси шахсий таркибни сақлаб қолишдир. Агар сиз ходимларни сақлаб қолган бўлсангиз, яхши. Чунки одамлар билан бирга ўз ўрнингизни тиклашингиз мумкин. Аммо кадрлар бўлмаса, бу бутунлай бошқа масала", - дея таъкидлади у.