Нашр эълон қилган мақолада айтилишича, бундан АҚШ охир-оқибат Россиянинг қудратини "ҳурмат қилиши" ва бу уларга ёқиш-ёқмаслигидан қатъи назар, музокаралар олиб боришга мажбур бўлиши мақсад қилинган.
"Кремл “Совуқ уруш” давридан бери АҚШ билан уруш чегарасида мувозанатни сақлаб келмоқда. Ўшанда Совет Иттифоқи дунёнинг икки йирик ядровий давлати учун музокаралар танлов эмас, балки зарурат эканлигини доимий равишда таъкидлаган. Сўнгги пайтларда Москва Россияни изоляция қилишга уринишлар, жумладан, Қўшма Штатларнинг яқинда Россия нефт қазиб олувчи компанияларига қарши қўллаган санкциялари муваффақиятсизликка маҳкум эканлигини таъкидламоқда", – деб ёзади нашр.
Германия ташқи сиёсат кенгашининг катта илмий ходими Андраш Рацнинг айтишича, Россия бу орқали Ғарб унга қарши "шунчаки хоҳлаганча санкция қўллаб бўлмаслигини" тушунтирмоқчи.
"Россия АҚШ билан деярли тенг бўлган ягона соҳа, шубҳасиз, оммавий қирғин қуролларидир. Шу сабабли, руслар таъсир ўтказиш воситаларига эга бўлиш мақсадида ядровий масалани умумий келишувга киритишга уринмоқда. Советлар ҳам худди шундай йўл тутишган. СССР иқтисодиёти Қўшма Штатларникидан анча ортда эди. Советларнинг ҳақиқий устунлиги уларнинг ядровий арсенали бўлган", – дея таъкидлади Рац.