Украинанинг Донецк вилояти Покровск шаҳри яқинида шиддатли жанглар давом этмоқда, бироқ вазият Украина Қуролли кучлари назоратида.
Бу ҳақда Украина президенти Владимир Зеленский ОАВ вакиллари билан учрашувда маълум қилди.
Унинг таъкидлашича, Украинанинг барча Қуролли кучлари ҳарбий хизматчилари Покровск ва қўшни шаҳарларни ҳимоя қилиш учун сафарбар этилган: "Россия армиясининг барча ҳужумлари муваффақиятли қайтарилмоқда. Ҳозирги вазият шундай".
Эслатиб ўтамиз, сўнгги кунларда Россия армияси асосий ҳужумларини Донецк вилоятига, Украинанинг стратегик шаҳарларидан бири бўлган Покровск йўналишига қаратган.