Бугун 5 ноябрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Зеленский: "Купянскни рус қўшинларидан тозалаш муддатлари белгиланди"

Зеленский: "Купянскни рус қўшинларидан тозалаш муддатлари белгиланди"

Украинанинг Харьков вилоятидаги Купянск шаҳридан Россия қўшинларини якуний тозалаш муддати белгиланди.

Бу ҳақда Украина президенти Владимир Зеленский 3 ноябрь куни ўз кабинетида бир гуруҳ журналистлар билан учрашувда маълум қилган.

"Купянскда 60 нафаргача россиялик ҳарбий қолмоқда. Тозалаш операцияси давом этмоқда. Биз ҳаммасини аниқлаймиз. Аслида саналар аллақачон белгилаб қўйилган – улар Бош штабда муҳокама қилинган. Ҳозирча ҳеч қандай тафсилотларни ошкор қилмаймиз" - деди Украина раҳбари Купянскдаги ҳозирги вазият ҳақида ҳеч қандай тафсилотларни ошкор қилмасдан.

Киритилди: 09:30 04.11.2025. Ўқилди: 1247 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!