Италия Ташқи ишлар вазирлиги Россия элчиси Алексей Парамоновни чақиртирди.
Бу ҳақда ANSA ахборот агентлиги хабар берди.
Италия оммавий ахборот воситаларининг ёзишича, чақирувга Россия Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Мария Захарованинг Римдаги тарихий Конти минорасининг бир қисми қулаши ҳақидаги баёноти сабаб бўлган.
3 ноябрь куни Захарова ўзининг Telegram-каналида Украинани қўллаб-қувватлаш учун миллиардлаб евро йўналтирилаётгани туфайли Италия тез орада "иқтисоддан то минораларгача" қулашини айтди.