Қирғизистонда электр энергиясига талаб юқори бўлган соатларда қувват камайиши кутилмоқда. Шу билан бирга, истаган фуқаролар учун сарф миқдори чекланмаган — “чексиз тариф” тизимига ўтиш имкони яратилди.
Бу ҳақда “Қирғизистон миллий электр тармоқлари” компанияси вакили Исабек Орозбоев маълум қилди.
📝 Фуқаролар яшаётган ҳудудидаги электр тармоқлари корхонасига мурожаат қилиб, ариза топширгандан сўнг 1–2 кун ичида янги тарифга уланишлари мумкин.
Тарифлар қуйидагича:
Чексиз тариф: 1 кВт/соат — 3,81 сом (≈521 сўм);
700 кВт/соатгача: 1,37 сом (≈187 сўм);
700 кВт/соатдан ортиқ: 2,6 сом (≈356 сўм).