Украина ва АҚШ делегациялари ўртасидаги кечаги музокараларда ҳудуд масаласи энг қийин масала бўлди.
Бу ҳақда Украина президенти Владимир Зеленский Парижда франциялик ҳамкасби Эммануэль Макрон билан қўшма матбуот анжуманида маълум қилган.
"Украина ва АҚШ делегацияларининг кечаги музокараларида ҳудудий масала энг қийин масала бўлди, унинг ўзи 6,5 соат давомида муҳокама қилинди", — деди Зеленский.
Унинг қўшимча қилишича, ҳозирги тинчлик режаси 28 банддан иборат дастлабки режадан яхшироқ кўринади.
Украина раҳбари Россиянинг Купянск устидан назорат ўрнатгани ҳақидаги иддаоларни ҳам рад этди: "Россия Россия армияси шаҳарларга кирганини даъво қилмоқда, аммо улар ҳамон бизнинг назоратимиз остида. Купянск бизнинг назоратимиз остида. Албатта, Россия бир неча ҳужум ҳаракатларини амалга оширди, бироқ уларнинг ҳеч бири муваффақиятли бўлмади".