Украина Кавказ мамлакатларига ҳаво мудофааси ва дронларга қарши мудофаа соҳасида ҳамкорлик таклиф қилмоқда.
Украина президенти Владимир Зеленский бу ҳақда ўзининг Телеграм-каналида ёзди.
"Украина ҳозирда Яқин Шарқ ва Форс кўрфази мамлакатлари билан фаол ишламоқда. Биз Кавказ мамлакатлари билан ҳамкорликка тайёргарлик кўрмоқдамиз ва бошқа шериклар билан музокаралар олиб бормоқдамиз. Ва мен таъкидламоқчиман: Украина нафақат дронларни, балки тўлақонли мудофаа тизимини ҳам таклиф қилмоқда", деб ёзган у.
Зеленский Украина интеграциялашган мудофаа ҳамкорлик тизимини яратишни таклиф қилаётганини таъкидлади: "Масалан, араб давлатлари кучли ракета мудофаасига эга ва биз уларга [дронлар] шаҳидларга қарши ва денгизда мудофаа қуришда ёрдам бермоқдамиз. Бу Европа ўз чегаралари, қирғоқлари, денгизлари ва инфратузилмасини ҳимоя қилиш учун яратиши керак бўлган интеграциялашган мудофаа туридир."
Унинг сўзларига кўра, минтақада ва глобал миқёсда ортиб бораётган хавфлар, шунингдек, қуролларнинг, айниқса учувчисиз учиш аппаратларининг доимий равишда такомиллаштирилишини ҳисобга олган ҳолда, SAFE дастури етарли эмас.
“Биз Европанинг қўшма воситаси – дрон дастурини мувофиқлаштиришимиз ва яратишимиз керак. Биз ўз тажрибамиз, саноатимиз ва салоҳиятимизга сармоя киритишга тайёрмиз”, деб хулоса қилди Зеленский.