Бугун 18 июль, 2025 йил, жума

O'ZB

Зеленский Германия ва Норвегия Украина учун Patriot сотиб олишини тасдиқлади

Зеленский Германия ва Норвегия Украина учун Patriot сотиб олишини тасдиқлади

Украина президенти Владимир Зеленский Германия ва Норвегия Украина учун Patriot ракетага қарши ракета тизимларини сотиб олишини тасдиқлади.

У бу ҳақда ўзининг "Телеграм" каналида эълон қилинган кечки мурожаатида маълум қилган.

"Мен жамоамиздан миннатдорман, АҚШ, Германия ва Норвегияга Украина учун янги Patriot қарорини тайёрлаганликлари учун раҳмат" - деди у.

Германия иккита Patriot, Норвегия биттаси учун пул тўлашга тайёрлиги таъкидланди.

Эслатиб ўтамиз, 14 июль куни АҚШ президенти Дональд Трамп АҚШдан келадиган янги қурол-яроғлар орасида Patriot ҳаво мудофаа тизими ҳам бўлишини айтган эди. Унга кўра, 17 та ана шундай комплексларни етказиб бериш имконияти кўриб чиқилмоқда.

Киритилди: 09:10 15.07.2025. Ўқилди: 501 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!