Бугун 16 июнь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Зеленский: G7 давлатлари Россия урушда ғалаба қозонаётганига ишонмаяпти

Зеленский: G7 давлатлари Россия урушда ғалаба қозонаётганига ишонмаяпти

Украина президенти Владимир Зеленский G7 саммити доирасидаги учрашувларда мамлакатнинг ҳаво ҳужумидан мудофаа имкониятларини кучайтириш масаласи асосий мавзулардан бири бўлганини маълум қилди.

Унинг айтишича, АҚШ президенти Доналд Трамп билан ўтган қисқа мулоқотда баллистик ракеталарга қарши тизимлар ва улар учун ракеталар ишлаб чиқариш лицензияларини олиш масаласи муҳокама қилинган.

«Биз бу масалани Президент Трамп билан муҳокама қилдик. Жамоаларимиз бу йўналишда иш олиб бормоқда. Умид қиламизки, бу сафар баллистик ракеталарга қарши тизимлар ва ракеталарни ишлаб чиқариш учун тегишли лицензияларни қўлга киритамиз», — деди Зеленский.

Шунингдек, Украина раҳбари саммит иштирокчилари билан бўлган учрашувларда қўшимча ҳаво мудофаа тизимларига эҳтиёж ҳақида ҳам фикр алмашилганини билдирди.

«Ҳаво мудофааси масаласини ҳамма тан олмоқда ва барча мамлакатлар Украина мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш бўйича ёрдам кўрсатмоқда. Тизимлар ва ракеталар бўйича музокаралар давом этмоқда», — деди у.

Зеленскийнинг таъкидлашича, G7 давлатлари раҳбарлари Россиянинг урушда ғалаба қозонаётгани ҳақидаги қарашни қўллаб-қувватламайди.

«Россия ғалаба қозонаётмаганини ҳамма тушуниши жуда муҳим. Энди асосий вазифа — урушни якунлаш учун биргаликда ҳаракат қилишдир», — деди Украина президенти.

Киритилди: Бугун 18:01. Ўқилди: 202 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!