Тунис терма жамоаси ЖЧ-2026да муваффақиятсиз дебют қилди. Африка жамоаси Швецияга йирик ҳисобда имкониятни бой берди. Тунисликлар ўз дарвозаларидан бешта тўп олиб чиқишди (1:5).
Журналист Ромен Молинанинг ёзишича, Тунис терма жамоаси раҳбарияти кескин қарор қабул қилган. Жамоа бош мураббийи Сабри Лямуши лавозимидан озод этилди. Бу Жаҳон чемпионатлари тарихида мураббийнинг турнирдаги илк ўйиндан кейинроқ истеъфога чиқарилиши билан боғлиқ биринчи ҳолатдир.
Тунис ўз гуруҳида тўртинчи ўринни эгаллаб турибди. Африка вакилларининг навбатдаги рақиблари Нидерландия ва Япония терма жамоалари бўлади.