Украина президентининг баёнотларини Reuters ва АFP агентликлари келтирмоқда:
◾️ Россия президенти Украинада тўлақонли оташкесим таклифини амалда рад этди;
◾️ Энергетика инфратузилмасига ҳужумларни 30 кунга тўхтатиш таклифини қўллаб-қувватлаймиз, бироқ бу борада АҚШдан кўпроқ тафсилотларни билишни хоҳлади;
◾️ Киевнинг ҳамкорлари Украинага ҳарбий ёрдам кўрсатишни тўхтатмайди. Путиннинг Украинага ёрдам бермаслик талаблари бизни кучсизлантиришга қаратилган;
◾️ Украина узоқ муддатли, барқарор ва адолатли тинчликка олиб келадиган ҳар қандай таклифни қўллаб-қувватлайди;
◾️ Россия Украинанинг Суми вилояти билан чегарада куч тўплаётганини кўриб турибмиз. Шунингдек, РФ Қуролли кучлари Харков ва Запороже йўналишларида ҳужумга тайёргарлик кўряпти ва Украинага максимал босим ўтказишга интиляпти;
◾️ Украина Қуролли кучлари Курск вилояти ҳудудида ҳарбий ҳаракатларни давом эттиради;
◾️ Украинасиз Украина бўйича музокаралар ўтказиш натижа бермайди;
◾️ Россия томонидан ҳақиқий "яхши ниятли ҳаракат" барча украиналик асирларини озод қилиш бўларди;
◾️ Россия Украинанинг энергетика инфратузилмасига 30 кун давомида ҳужум қилмаслик тўғрисида эълон қилган келишувига қарамай, бугун тунда яна инфратузилма объектларимизга зарба берди;
◾️ Путин томонидан эълон қилинган шартлар Россиянинг урушни якунлашга "тайёр эмаслигини" кўрсатади.