Бугун 23 октябрь, 2026 йил, жума

O'ZB

Зеленский: "Бугунги келишувларнинг умумий қиймати 300 миллион евро"

Зеленский: "Бугунги келишувларнинг умумий қиймати 300 миллион евро"

Украина ва Финляндия ўртасида умумий қиймати 300 миллион еврони ташкил этувчи қатор келишувлар имзоланди.

Бу ҳақда Украина президенти Владимир Зеленский ўзининг Telegram каналида маълум қилди.

Унинг билдиришича, Киевда Финляндия бош вазири Петтери Орпо билан ўтказилган учрашув давомида икки давлат ўртасида жами еттита ҳужжат имзоланган.

Мазкур ҳужжатлар орасида Украинага янги ёрдам пакетини тақдим этиш тўғрисидаги келишув ҳам бор.

"Бугун эришилган келишувларнинг умумий қиймати 300 миллион еврони ташкил этади", — деб ёзди Зеленский.

Киритилди: 23:21 22.10.2026. Ўқилди: 428 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!