Бугун 29 апрель, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Зеленский: "Биз АҚШдан 15 миллиард долларга 10 та Patriot тизимини сотиб олишга тайёрмиз"

Зеленский: "Биз АҚШдан 15 миллиард долларга 10 та Patriot тизимини сотиб олишга тайёрмиз"

Украина АҚШдан 15 миллиард долларга 10 та Patriot зенит-ракета комплексини сотиб олишга тайёр. Бироқ Вашингтон тизимларни сотишдан бош тортмоқда.

Бу ҳақда Украина президенти Владимир Зеленский CBS News телеканалига берган интервьюсида маълум қилган.

"Биз АҚШдан сотиб олишга тайёрмиз ва баъзи шаҳарларни ёпиш учун камида 10 та Patriot тизими керак ва бу 15 миллиард доллар туради. Биз бу 15 миллиард долларни тўлашга тайёрмиз, бу пулни топамиз ва ҳамма нарса учун тўлаймиз" - деди у.

Унга кўра, Украина Европадаги ҳамкорлари ҳисобидан АҚШдан ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари ва бошқа қуролларни сотиб олмоқчи.

"Бизда ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари йўқ, бизда бу тизимлар етарли эмас. Биз ўзимизга керак бўлган янги қуроллар билан пакетни АҚШга ўтказдик. Биз бу пакетни сотиб олишга тайёрмиз. Биз буни европалик ҳамкорлар билан муҳокама қилдик, улар биз билан бирга тегишли пакетларни молиялаштиришга тайёр", - дея қўшимча қилди у.

Киритилди: 12:24 14.04.2025. Ўқилди: 771 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!