Бугун 12 ноябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Зеленский: "АҚШ делегацияси билан Ирландияда учрашув ўтказамиз"

Зеленский: "АҚШ делегацияси билан Ирландияда учрашув ўтказамиз"

Украина президенти Владимир Зеленский Европа сиёсий ҳамжамиятининг (ЕСҲ) IX саммитида иштирок этиш учун Дублин шаҳрига ташриф буюрди.

Бу ҳақда Зеленскийнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида маълум қилди.

«Бугун ва эртага ҳамкорларимиз билан икки томонлама ва кўп томонлама учрашувлар ўтказиш режалаштирилган. Умуман олганда, 20 га яқин давлат раҳбарлари билан мулоқот қиламиз. Шунингдек, Европа сиёсий ҳамжамияти саммитининг очилиш ялпи мажлисида иштирок этаман.

Бундан ташқари, АҚШнинг музокаралар гуруҳи вакиллари — Стив Уиткофф ҳамда Жаред Кушнер билан музокаралар ўтказиш режалаштирилган.

Тинчликни яқинлаштириш йўлида иш олиб бормоқдамиз. Украинага ёрдам бераётган ва уни қўллаб-қувватлаётган барчага миннатдорлик билдираман», — деб ёзган Зеленский.

Киритилди: Бугун 10:25. Ўқилди: 357 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар