Бугун 11 июль, 2025 йил, жума

O'ZB

Захарова Сурия суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини ҳурмат қилиш муҳимлигини қайд этди

Захарова Сурия суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини ҳурмат қилиш муҳимлигини қайд этди

Россия Федерацияси Сурия суверенитети, бирлиги ва ҳудудий яхлитлигига қатъий риоя қилиш заруратидан келиб чиқади. Бу ҳақда “Анадолу” мухбирига Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова Исроилнинг Суриядаги сиёсий ўзгаришлар давридаги хатти-ҳаракатлари, жумладан, Голан тепаликларида мавжудлигини шарҳлар экан, маълум қилди.

“Биз бу ҳақда кўп марта гаплашганмиз. Суриядаги вазиятга келсак, биз бу давлат суверенитети, бирлиги ва ҳудудий яхлитлигига қатъий риоя қилиш зарурлигидан келиб чиқамиз”, — деди россиялик дипломат.

Захарованинг таъкидлашича, “ҳозирги мураккаб шароитда жаҳон ҳамжамиятининг барча аъзолари масъулиятни намоён этиши ва халқаро ҳуқуқ меъёрларига қатъий риоя қилиши, Суриядаги кескинликни янада кучайтириши мумкин бўлган қадамлардан қочиши керак”.

“Бу, шунингдек, Голан тепаликларидаги ҳаракатлари 1974-йилда Сурия-Исроил ўртасида қўшинларни ажратиш тўғрисидаги келишув шартларини бузаётган Исроилга ҳам тегишли”, деди у.

Киритилди: 08:27 28.02.2025. Ўқилди: 918 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!