Замбиядаги Луэна дарёсида ҳалокатга учраган кемада камида 13 киши ҳалок бўлди, яна олти киши омон қолди.
Xinhua агентлиги хабар беришича, фожиа мамлакат шимолидаги Луапула провинциясида содир бўлган.
Кавамбва ҳудудидаги шакарқамиш плантациясига кетаётган фермер хўжалиги ишчиларини олиб кетаётган қайиқ кучли оқим туфайли ағдарилиб кетди.
Ҳозирда воқеа жойида қидирув-қутқарув ишлари олиб борилмоқда.