Киев вилоятида россияликлар томонидан уюштирилган ҳужумлар оқибатида уч киши ҳалок бўлди, яна 10 киши жароҳат олди, деб хабар берди Киев вилоят ҳарбий маъмурияти.
Украина Фавқулодда ҳолатлар давлат хизмати маълумотларига кўра, Хмелницкий вилоятида тўрт киши ҳалок бўлгани ва беш киши яралангани ҳақида хабар берилган. Николаев вилоятига зарбалар вақтуда бир киши ҳалок бўлган, беш киши жароҳат олган.
Бундан ташқари, Россия ракета ва дронлар орқали Одесса, Харков, Чернигов, Тернопол, Суми, Днепропетровск, Житомир ва Черкасси вилоятларига ҳам зарбалар берган.