Путиннинг вертолёти Украинанинг Курск вилоятига дронлар ҳужуми марказида бўлган.
Бу ҳақда Россия армияси ҳаво мудофааси дивизияси қўмондони Юрий Дашкин маълум қилди. Ушбу воқеа аниқ қайси санада содир бўлгани айтилмаган, аммо Дашкиннинг таъкидлашича, 20 майдан 22 майгача бўлган даврда содир бўлган.
"Президент Курск вилоятига ташриф буюрган пайтда душман томонидан учувчисиз учиш аппаратлари билан мисли кўрилмаган ҳужум бошланди. Олий бош қўмондон вертолёти Курск вилояти ҳудудидан учиб ўтаётган пайтда ҳужумнинг шиддати кескин ошди. Шу сабабли биз бир вақтнинг ўзида ҳаво мудофааси жангини олиб бордик ва президент вертолётининг хавфсиз учиб ўтишини таъминладик. Вазифа муваффақиятли бажарилди, душман дронлари ҳужуми қайтарилди", — деди ҳарбийлардан бири.
Дашкиннинг сўзларига кўра, ҳужумни қайтариш жараёнида 46 та дрон уриб туширилган.
Москва ва Киев ҳозирча бу хабарга ҳеч қандай муносабат билдиргани йўқ.