Бугун 26 май, 2025 йил, душанба

O'ZB

Россия ҳарбийлари яна учта аҳоли пунктини озод қилди

Россия ҳарбийлари яна учта аҳоли пунктини озод қилди

Россия ҳарбийлари махсус операция зонасидаги учта аҳоли пунктини озод қилди, деб хабар берди Мудофаа вазирлиги.

“Қатъий ҳаракатлар натижасида “Шарқ” қўшинлар гуруҳи бўлинмалари Донецк Халқ Республикасидаги Отрадное аҳоли пунктини озод қилди”, — дейилади хабарда.

“Жанубий” қўшинлар гуруҳи жангчилари ДХРдаги Ступочки аҳоли пунктини озод қилишди.

Россия ҳарбийлари Суми вилоятида ҳам олдинга силжишди.

“Муваффақиятли ҳаракатлар натижасида “Шимол” қўшинлар гуруҳи бўлинмалари Суми вилоятидаги Локня аҳоли пунктини озод қилди”, — дейилган вазирлик хабарида.

Бундан ташқари, бугун тунда қуролли кучлар Украина ҳарбий-саноат комплексининг ракета қуроллари ва ҳужумчи учувчисиз учиш қурилмаларини ишлаб чиқарадиган корхонасига, радиотехник разведка марказига ва АҚШда ишлаб чиқарилган “Patriot” зенит ракета мажмуаси позициясига юқори аниқликдаги қуруқликдаги қуроллар ва учувчисиз самолётлар билан гуруҳли зарба берди.

Мудофаа вазирлиги зарбанинг мақсадларига эришилганини ва барча белгиланган нишонларга зарба берилганини таъкидлади.

Киритилди: 11:17 25.05.2025. Ўқилди: 1106 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!