Фаластинлик таҳлилчи АҚШ элчисининг ҲАМАС ёрдамни ўзлаштирмоқда деган даъвосини рад этди.
Ташқи алоқалар бўйича Европа кенгашининг ташриф буюрувчи аъзоси Муҳаммад Шеҳада, АҚШ ва Исроилнинг Ғазодаги очарчиликка ҲАМАС ёрдамни ўғирлаши сабаб бўлаётгани ҳақидаги даъволарини "геноцидни инкор этувчиларнинг энг бемаъни гапи" деб баҳолади.
Фаластинлик таҳлилчи бу фикрни Х ижтимоий тармоғидаги постида билдириб, АҚШнинг Исроилдаги элчиси Майк Хаккабининг 9 май кунги баёнотига муносабат билдирди.
"Исроил Ғазони дунёдаги энг синчков кузатув остига олган, аммо улар ҲАМАСнинг ёрдам ўғирлаганини кўрсатувчи бирорта далилни HECH ҚАЧОН тақдим этмаган," деб ёзди Шеҳада.
У яна қўшимча қилди: "Ғазонинг ҳар бир қаричини тўхтовсиз дронлар ва сунъий йўлдошлар орқали кузатишади, ҳар бир телефон қўнғироғи ва хабарни тинглашади, лекин ҳеч нарса топилмаган!"
Шеҳаданинг таъкидлашича, гуманитар экспертлар талончиликнинг олдини олишнинг энг яхши йўли Ғазони ёрдам билан "тўлдириш" эканини айтмоқда. "Шунда озиқ-овқат мўл-кўл ва ҳамма учун мавжуд бўлганида, уни талон-тарож қилишнинг ҳеч қандай маъноси қолмайди."