Туркиянинг Кожаэли вилоятининг Диловаси туманида икки енгил ва битта юк машинаси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди.
TRT Haber телеканали хабарига кўра, ҳодиса оқибатида беш киши ҳалок бўлган, бир киши жароҳатланган.
Қайд этилишича, тўқнашув вақтида юк машинасидан тушиб кетган контейнер билан тўқнашган автомобилда марҳумларнинг барчаси бўлган. Жароҳат олган юк машинаси ҳайдовчиси шифохонага етказилган.
Ҳодиса Анқара томон йўлда тирбандликка сабаб бўлди.