Франциялик футболчи Поль Погба энди "Ювентус"да ўйнамаса керак.
Ярим ҳимоячининг допинг сабаб олган дисквалификацияси қисқартирилган ва у 2025 йилнинг мартида майдонга қайтиши мумкинлиги эълон қилинган эди.
Маълумотларга кўра, томонлар ҳар қандай вазиятда ҳам шартномани бекор қилишмоқчи. Бу францияликка истаган клубига эркин агент сифатида ўтишга ва клубга харажатларни қисқартиришга ёрдам беради.
Погба йилига 10 млн. евро маош олади (фақатгина Душан Влахович жамоада шунда маошга эга). Допинг билан қўлга тушган Погба шу йилнинг февралида 4 йилга футболдан четлатилганди.