Италиянинг «Ювентус» футбол клуби Тиаго Моттани бош мураббийликдан истеъфога чиқарди.
Унинг ўрнига тайинланган Игор Тудор 24 март куни жамоа билан илк машғулотларни ўтказади. Тудор аввал Андреа Пирлонинг ёрдамчиси бўлган.
Шартнома муддатидан олдин бекор қилингани учун Мотта €20 млн олади. Унинг қўл остида «Ювентус» 29 ўйиндан сўнг 52 очко тўплаб, А серияда 5-поғонада бормоқда.