Бугун 7 май, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Юридик шахслар банкка ташриф буюрмасдан банк ҳисобларини очиш ҳуқуқини қўлга киритади

Юридик шахслар банкка ташриф буюрмасдан банк ҳисобларини очиш ҳуқуқини қўлга киритади

Қарор билан аниқ чоралар, муддатлар ва ижрочилар рўйхати келтирилган «Йўл харитаси» тасдиқланган. Бўлимлардан бири бизнесни рўйхатга олиш жараёнини соддалаштиришга қаратилган.

Жумладан, сентябрь ойида юридик шахслар рўйхатга олиш жараёнида банк ҳисобларини масофадан туриб очиш ҳуқуқига эга бўлади. Бунинг учун уларнинг таъсисчилари Ўзбекистон фуқаролари бўлиши лозим.

Шу мақсадда аризачиларни сиртдан идентификация қилиш учун Ноқонуний пулларни «ювиш»га қарши курашиш бўйича молиявий чоралар ишлаб чиқиш гуруҳи (FATF) талабларига мувофиқ махсус шарт-шароитлар яратилади.

Ҳозирда жисмоний шахслар банкларда масофадан туриб омонатлар очиши мумкин.

Манба: daryo.uz

Киритилди: 21:29 15.07.2018. Ўқилди: 1203 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!