Бугун 3 октябрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Юрген Клопп орден билан тақдирланди

Юрген Клопп орден билан тақдирланди

«Ливерпул» собиқ бош мураббийи Юрген Клопп ўз мамлакатида орден билан тақдирланди.

Bild хабарига кўра, Юрген Клопп Германия бирлиги кунига бағишланган маросимда «Германия олдидаги хизматлари учун» унвони билан тақдирланган.

Мураббийга давлат орденни Германия президенти Франк-Вальтер Штайнмайер топширди.

Эслатиб ўтамиз, Клопп 2008-2015 йиллар давомида «Боруссия»ни бошқарган бўлса, 2015 йилдан 2024 йилга қадар «Ливерпул»да муваффақиятли фаолият юритди.

Киритилди: 21:35 02.10.2024. Ўқилди: 299 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!