Бугун 3 ноябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Юқори Чирчиқдан Тошкентга келиш йўлининг бир қисми вақтинча ёпилади

Юқори Чирчиқдан Тошкентга келиш йўлининг бир қисми вақтинча ёпилади

Тошкент шаҳри Бектемир тумани ҳудудидан ўтувчи А373 «Тошкент-Ўш» автомобил йўлинииг 1-километрида жойлашган Чирчиқ дарёси кўпригида таъмирлаш ишлари олиб борилаётгани муносабати билан 3 ноябр куни соат 10:00 дан 4 ноябр куни соат 07:00 га қадар ҳаракат бир томонлама, яъни водий – Тошкент йўналиши бўйича ёпилади.

Юқори Чирчиқ туманидан Тошкент шаҳрига кириш йўли Д012 «Бектемир ш.-Чирчиқ ш.-Ғазалкент ш.-Чорбоғ қўрғони» автомобил йўлининг 6-километридан Йик-ота ва Фарғона йўли йўналишига йўналтирилади.

Киритилди: 14:47 02.11.2026. Ўқилди: 366 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!