2024 йил 24 май куни Тошкент шаҳар Юнусобод туманида жойлашган ошхоналардан бирида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
Маълумотларга кўра, соат 18:40 да Отчапар кўчасидаги умумий овқатланиш масканидан ёнғин ҳақида шошилинч хабар келиб тушган.
Фавқулодда вазиятларга қарши курашиш хизматининг ёнғин-қутқарув экипажлари соат 18:48 да воқеа жойига етиб борган ва ёнғин соат 18:55 да тўлиқ бартараф этилган.
Ёнғин оқибатида жабрланганлар йўқ.
Ҳозирда ёнғин келиб чиқиш сабаби ва етказилган моддий зарар миқдори мутасадди ташкилотлар томонидан ўрганилмоқда.