Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Юнус Ражабий номидаги Ўзбек миллий мусиқа санъати институти ташкил этилади

Юнус Ражабий номидаги Ўзбек миллий мусиқа санъати институти ташкил этилади

Ўзбекистон президенти маданият ва санъат соҳасининг жамият ҳаётидаги ўрни ва таъсирини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги фармонни имзолади.

Ҳужжатда белгиланишича, Маданият вазирлиги тизимида:

•  Маданият вазирлиги марказий аппарати тузилмасида маданият муассасалари ва ҳаваскорлик санъатини ривожлантириш, соҳада ахборот технологияларини кенг жорий этиш ва рақамлаштириш масалаларига масъул вазир ўринбосари лавозими жорий этилади;

•  Ўзбекистон давлат консерваториясининг ”Ўзбек мақом санъати факультети” ҳамда Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг тегишли таълим йўналишлари ва мутахассисликлари негизида мақом ижрочилиги, бахшичилик ва капа ашула йўналишлари бўйича кадрлар тайёрловчи таянч олий таълим муассасаси - Юнус Ражабий номидаги Ўзбек миллий мусиқа санъати институти ташкил этилади;

•  давлат муассасаси шаклидаги Маданий мерос илмий-тадқиқот институти ташкил этилади;

•  Республика ихтисослаштирилган эстрада ва цирк мактаби Карим Зарипов номидаги Республика эстрада ва цирк коллежи этиб қайта ташкил этилади. 

В.Успенский ва Р.Глиэр номидаги Республика ихтисослаштирилган мусиқа академик лицейлари мактаб-интернатлар учун белгиланган имтиёзларни татбиқ қилган ҳолда тегишлича В.Успенский ва Р.Глиэр номидаги Республика ихтисослаштирилган мусиқа мактабларига айлантирилади. 

Ўзбекистон давлат консерваторияси ҳузуридаги Иқтидорли болалар академик лицейи ҳамда Тошкент ихтисослаштирилган маданият мактаби негизида Маданият вазирлиги тизимида Республика мусиқа ва санъат коллежи ташкил этилади.

2020 йил сентябрь ойидан бошлаб давлат музейларида ҳар ойнинг биринчи якшанбаси ”очиқ эшиклар куни” деб эълон қилинди.

”Очиқ эшиклар куни”да фуқаролар музей ашёлари ва музей коллекцияларини кириб кўриш учун давлат музейларига бепул киритилиши белгиланди.

Соҳа ходимларини қўллаб-қувватлаш мақсадида 15 апрель санасини “Ўзбекистон Республикаси маданият ва санъат ходимлари куни”  деб эълон қилиш тўғрисидаги таклиф маъқулланди.

Киритилди: 10:53 27.05.2020. Ўқилди: 4403 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!